9845

Лондондаги турар-жой биносида катта ёнғин (Фото, Видео)

мир 14 июнь 16:43 447

Бугун, 14 июнь кунига ўтар кечаси Лондоннинг ғарбида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида “The Guardian” нашри хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, 30 киши шикастланиб, 5 нафари шифохонага етказилган. Аҳоли эвакуация қилинган.

Ёнғин тунда бошланган бўлиб, 40 та ўт ўчириш машинаси ва 200 нафар ўт ўчирувчи ҳамон оловни бартараф эта олишмаган.

“Grenfell Tower” биносининг 24 қавати ёнғин ичида қолмоқда. Воқеа жойида 20 та тез ёрдам хизмати бригадаси иш олиб боряпти.

Гувоҳларнинг айтишича, ойналарнинг синган овози эшитилиб турибди. Айрим манбаларда бинонинг қулаб тушиш хавфи борлиги айтилмоқда. Ҳозиргача ёнғин юзага келиш сабаби аниқланмаган.

“Grenfell Tower” биноси 1970 йилда қурилган бўлиб, унда 200 га яқин хонадон жойлашган

 

 

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар