9556

Қатар аҳолиси араб мамлакатлари чекловларига қаршилик билдирмоқда

мир 13 июнь 8:26 323

Қатар аҳолиси ўз автомобиллари деразалари остига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ат-Танийларнинг портретлари акс этган постерларни жойлаб, қатор араб мамлакатларининг Доҳага нисбатан чекловларига қарши акция ўтказмоқда. Бу ҳақида «Анадолу» агентлиги хабар берди.

Бундай постерларни Доҳа кўчаларидаги деярли барча автомобилларда кўриш мумкин. Постерларга бўлган талабнинг катталиги боис Доҳа босмахоналари кучайтирилган режимда ишламоқда.

Фото: Anadolu

Мазкур постерларда қуйидаги мазмундаги ёзувлар бор: «Биз Ватан учун ҳаммасига тайёрмиз!», «Сен ҳисоблашиб бўлдинг, энди хотиржам яша, Қатар!»

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам бундай постерлар билан фаол бўлишишмоқда.

Фото: Anadolu

 

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар