9221

ТАТУ талабаси «IT-PLANETA 2016/17» олимпиадаси ғолиби бўлди

Жамият 9 июнь 13:17 330

«ИТ-Планета 2016/17» халқаро олимпиадаси ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги талабалар ва ёш мутахассислар учун ҳар йили ташкил этиладиган таълим лойиҳаси ҳисобланиб, Россия Федерацияси ва МДҲ давлатларида АКТ соҳасида таълимни ривожлантиришга йўналтирилган. Ҳар йили ушбу танловда иштирок этиш истагида бўлган 15 минг нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, 350 нафар иштирокчи финалга етиб келади.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети“Телекоммуникация технологиялари” факултети талабаси Муяссаров Феруз Норпулатович Ўзбекистон Республикасидан иштирокчи сифатида қатнашди ва энг юқори натижа қайд этган «5 талик»ликда 4-ўринни қўлга киритди.

Феруз 1994 йил Навоий шаҳрида тугъилган. Телекоммуникация факултетида энг фаол талаба ва истеъдодли ёшлардан бири ҳисобланиб, ўз устида доимий янги изланишлар олиб боради. Тармоқ технологиялари ва маълумот узатиш тармоқлари бўйича билимларни олишга бўлган қизиқиши юқорилиги сабабли Cисcо сертификатларини қўлга киритган.

Бу каби истеъдодли каби талабалар келажакда республикамизда ахборот коммуникация тармоқларини лойиҳалашда, барпо этишда ва бошқаришда ўз билимлари ва тажрибалари асосида ўз ҳиссасини қўшади.

Изоҳ билдириш