8904

Бир нечта давлат алоқасини узган мамлакат — Қатарнинг иқтисодий хусусиятлари ҳақида

Дунё 6 июнь 14:36 410

«Ведомости» нашри сўнгги кунларда бир нечта давлат алоқасини узган мамлакат — Қатарнинг иқтисодий хусусиятлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Қатар — Яқин Шарқдаги давлат, Арабистон яриморолининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Майдони — 12 000 квадрат метр. Аҳолиси — 2,2 миллион (2015 йил маълумоти). Пойтахти Доҳа шаҳрида 400 минг аҳоли истиқомат қилади. Суратда Доҳадаги «Қатар марвариди» номли сунъий орол — ушбу оролдан чет элликлар жой сотиб олишига сўнгги йиллардагина рухсат берилди.

Мамлакатда нефтни қазиб олиш 1935 йилда бошланган. Қатар 1961 йилдан бери ОПЕК аъзоси. Нефть захиралари — 2,7 миллиард тоннага тенг. Бу дунёдаги нефть захирасининг 1,5 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга Қатар дунёда суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспорт қилувчи йирик давлат. Қатар 2016 йилда 77,2 миллион тонна СТГ экспорт қилди, бу жаҳон бўйича экспорт қилинган СТГларнинг учдан бирини ташкил қилади. Қатар газ захираси бўйича дунёда учинчи ўринда — Эрон ва Россиядан кейин.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, 2015 йилда Қатар ЙИМи 164,6 миллиард долларни ташкил этган. 77,3 миллиард доллар экспортдан, жумладан, нефть ва газнинг улуши  37 фоизни ташкил қилади. Киши бошига ЙИМ — 68 765 долларни ташкил этади.

Қатарда АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг катта Ҳарбий-ҳаво кучлари базаси жойлашган бўлиб, у ўз ичига 120 самолёт, жумладан, суратдаги B-52 Stratofortress қирувчи самолётини ҳам олади. АҚШ буларни 2016 йил апрелида, ИШИД террорчиларга қарши курашиш мақсадига жойлаштирган.

2016 йил бўйича давлат компанияларининг даромад ҳажми: Qatar National Bank (11,7 миллиард доллар, капиталлизацияси 37,7 миллиард долларга тенг), Ооrеdоо Telecom (8,9 миллиард доллар, капитализацияси 9,1 миллиард), Commercial Bank of Qatar (1,7 миллиард доллар, капитализацияси 3,4 миллиард).

Араб телеканаллари ичида энг йирикларидан бири Al Jazeera Қатарга тегишли. Телекомпания маълумотларига кўра, уни 100 мамлакатда 310 миллион хонадон томоша қилади. Телеканалнинг дунё бўйлаб 70 та редакцияси бор, жумладан, Москвада ҳам.

2022 йилнинг ноябрь ойини охири ҳамда декабрь ойининг бошида Қатарда футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мамлакатнинг йирики авиакомпанияси Qatar Airways 5 июнь куни Саудия Арабистонига парвозларини тўхтатганини маълум қилди. Бунга қадар амирликнинг FlyDubai ҳамда Emirates, Air Аrabia, Etihad Airways компаниялари ҳам Қатарга парвозларини бекор қилишга тайёрланаётган эди.

Қатарда озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Саудия Арабистонидан импорт қилингани сабаб, эндиликда озиқ-овқат нархлари ошиши кутилмоқда. Таҳлилчилар иқтисодий ўсишнинг пастлашини тахмин қилишмоқда. Шундоқ ҳам ташқи қарзи 105 миллиард долларни ташкил қиладиган банк секторлари, Qatar Airways компаниялари зарар кўради.

Изоҳ билдириш