8078

Видеожанг: Алексей Навалний Алишер Усмоновдан қўрқмаслигини маълум қилди

мир 30 май 10:59 315

Россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг мухолифатдаги сиёсатчи, «Коррупцияга қарши курашиш фонди» етакчиси Алексей Навальнийга иккинчи видеомурожаати ортидан, Россиялик мухолиф сиёсатчи  Навалний Алишер Усмоновдан қўрқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида у YouTube’​даги  каналида жойлаштирилган янги видеороликда айтди.

Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов иккинчи чиқишида Навальнийни бирорта ҳам исботи йўқлиги, барча гаплари қуруқ бўҳтон эканлигида айблаб, 31 май куни судда жавоб беришини айтиб ўтган эди.

Сиёсатчининг сўзларига қараганда, уни сотиб олиш ёки қўрқитишнинг имкони йўқ. Шунингдек, у видеобаҳс олиб бориш қийин эмаслигини таъкидлаб ўтди.

«Хомашё олигархлари жонга тегишди. Улар зараркунанда инсонлар. Улардан мутлақо фойда йўқ. Улар ҳеч нарса қурмаган, ихтиро қилмаган ёки бажармаган. Улар хомашё сотиб, коррупция ва ишчиларга паст маош тўлаб, фойда олишади. Бу ҳақида олигархларга қарши манифестимда ҳам ёзганман», — деган мухолифатчи.

Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи Алексей Навалний Усмоновни ноҳалол йўллар билан бойишда айблаб чиққанидан сўнг миллиардер иккита мурожаатда унга қарши ўз фикрларини билдириб ўтган эди. Унинг видеомурожаатлари интернетда машҳур бўлиб, кўплаб мемлар ва пародияларни келтириб чиқарди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар