8069

Ироқ Бош Вазири: «Тез орада ИШИД устидан қозонилган мутлақ ғалабамиз ҳақида хабар берамиз»

мир 30 май 10:29 274

Кеча, 29 май куни Ироқ давлати Бош Вазири Ҳайдар ал-Абадий мамлакатнинг Мосул шаҳридаги учрашувлардан бирида «Иттифоқчи кучлар ҳарбий қўшини тез орада ИШИД гуруҳи устида қозонилган мутлақ ғалаба“сини эълон қилишини маълум қилди. Бу ҳақида «Тасс  хабар бермоқда.

«Аскарларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан биз катта муваффақиятларга эришмоқдамиз ва тез орада ғалабамиз ҳақида жар соламиз”, дейди Ҳайдар ал-Абадий.

Шунингдек, Абадий минтақадаги бошқа давлатларни Ироқ мустақиллиги ҳурмат қилиш ва чегаралар бузилмаслиги принципига содиқ қолишига чақирди. Сўнгги маълумотларга кўра, ИШИД назоратидаги Мосул шаҳрига берилган жиддий зарбалар оқибатида шаҳарнинг 5% ҳудудигина жангарилар қўлида қолган.

Шу муносабати билан ал-Абадий Мосул шаҳрига етиб келган ва ҳарбийларни руҳлантирмоқда. Бугундан бошлаб Сурия-Ироқ чегарасини террористик хавфдан тозалаш ҳарбий амалиётлари бошланади.

 
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар