7231

Қозоғистон олий муфтийси иккинчи гуруҳ ногиронига хонадон совға қилди

мир 22 май 14:25 276

Қозоғистон мусулмонлари идорасининг олий муфтийси Ержан Маямеров баҳорги тошқиндан жабр кўрган Сағиниш Тобажановага 2 хонали квартирани ҳадя қилди. Бу ҳақида Nuz.kz Оқтўба ҳокимияти сайтига асосан хабар берди.

Калит топшириш маросими 19 май куни бўлиб ўтди.

Иккинчи гуруҳ ногирони Тобажанова Сағиниш Сериковна “Нур-Оқтўба” турар-жой мавзесидаги 2 хонали квартирани олган. Шунингдек, унга мебель, 2 та гилам совға қилинди ва дастлабки вақт учун озиқ-овқат билан таъминлаб беришди.

Махамбетовки туманида яшаган Сағиниш Сериковнанинг уйи баҳорги тошқин туфайли жиддий зарар кўрган.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар