7184

Шавкат Мирзиёев марказий осиёлик хамкасблари даврасида

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистонида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан самимий суҳбатлашди ҳамда Ар-Риёдга 21 май куни араб, ислом дунёси мамлакатлари ва АҚШ раҳбарларининг биринчи саммитида қатнашиш учун ташриф буюрган 50 та мамлакат етакчилари билан тушлик қилди, деб ёзади Тожикистоннинг Asia-Plus нашри.

Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев хамкасби Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашган.

 

Шавкат Мирзиёев шунингдек Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад ибн Нойиф ибн Абдулазиз ас-Сауд билан ҳам учрашган.

Изоҳ билдириш