7003

Лавров Трампнинг иккинчи огоҳлантиришига муносабат билдирди

мир 19 май 22:08 359

АҚШ коалициясининг Сурия ҳукумат кучларига берган зарбаси ноқонуний бўлиб, бу араб мамлакатининг суверенитетини бузади, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. Ушбу маълумотлар РИА «Новости» томонидан бериган.

«АҚШ қўмондонлиги бундай зарба йўллаши учун нима сабаб бўлган бўлса-да, бу ноқонуний бўлиб, Сурия Араб Республикаси суверенитетини яна бир бор қўпол равишда бузиш ҳисобланади», — деди у журналистларга.

Лавровнинг айтишича, АҚШ Сурияга берган зарбасини «ҳукумат кучларининг америкаликлар бошқарувчи коалиция ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилувчи мухолифатга таҳдид туғдиргани» билан оқлашга уринган.

Шунингдек, вазир баъзи маълумотларга кўра, бу зарба натижасида бир неча тинч фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Москва рўй берган воқеалар тафсилотларини ўрганиб чиқмоқда.

«Биз ер ва ҳавода ИШИД ҳамда «Жабҳат ан-Нусра» террорчиларига қарши бўлган барча кучларнинг бирлашиш заруратига оид тушунчанинг фарқлана бошлаганидан жуда хавотирдамиз», — деди Лавров.

Пайшанба куни АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия жанубидаги Ат-Танфа туманидаги ҳукумат кучларига қарата авиазарба берди.

Сурия мудофаа вазирлиги ўз навбатида, мамлакат армиясининг чўлли ҳудуддаги позициясига ҳужум қилингани ва бу «қурбонлар ҳамда моддий зарар»га олиб келганини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан буён мамлакат расмий ҳукуматидан берухсат Сурияда ИШИДга қарши операцияларни амалга ошириб келади. Вашингтонда шунингдек «Ал-Қоида» террорчи гуруҳига қарши зарбалар берилиши ҳақида таъкидлашади, бироқ расмий релизларда, қоидага кўра, фақат ИШИДга берилган зарбалар қайд этилади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар