6863

Универсал ўғрилик қилган шахс қўлга олинди

Жамият 19 май 8:47 257

«Абу Сахий» бозори ёнида машинани қўлбола усулда ясалган универсал пульти ёрдамида очиб, ўғирлик содир этган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 14 май куни Чилонзор туманида жойлашган «Абу Сахий» бозори ёнида 1984 йилда туғилган Зангиота тумани Бобур кўчаси 1А уйда яшовчи фуқаро Сафаев Шуҳрат Ғайратович, 1973 йилда туғилган Юнусобод 7-мавзеси, 36-уй, 17-хонадонда яшовчи Эшмухамедов Дилшод Эрматовичга тегишли бўлган автоулов эшикларини, ўзи томонидан қўлбола усулда ясалган универсал пульти ёрдамида очиб, ушбу шахсга тегишли бўлган 400.000 сўм пул ва уяли алоқа телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилганлиги учун ушланган.

Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш