6858

Трамп ФҚБ раҳбари лавозимига асосий номзод номини ошкор қилди

мир 19 май 8:34 256

Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича,  АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси директори лавозимига асосий даъвогар Жо Либерман ҳисобланишини айтди. У бу ҳақида ўзининг колумбиялик ҳамкасби Хуан Мануэл Сантос билан биргаликда берган матбуот-анжумани давомида маълум қилган.

Трамп матбуот-анжуман давомида яқин орада ФҚБ раҳбари лавозимига асосий номзод номини расман эълон қилишини айтган. Бироқ у тафсилотларга берилмаган ҳамда Коннектикут штатидан собиқ сенатор Либерман ҳақиқатан ҳам ушбу лавозимга асосий номзод ҳисобланишини билиш мақсадида сўралган саволга «ҳа» деб жавоб берган.

Трамп ФҚБ директори Жеймс Комини 10 май куни адлия вазири, бош прокурор Жефф Сешнс тавсиясига кўра истеъфога жўнатганди. Трамп ўшанда ФҚБга бюрога нисбатан жамият ишончини қайтара оладиган раҳбарият топиш жуда муҳимлигини айтганди. Оқ уйнинг маълум қилишича, Коми Хиллари Клинтонга нисбатан ишни ёпиб ўз ваколатларини суистеъмол қилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар