6635

Оиладаги ягона фарзандларнинг миясидаги ўзига хослик аниқланди

мир 18 май 8:49 282

Оилада ягона фарзанд бўлган одамларнинг мияси синглиси ёки акаси борларникидай ривожланмайди. Нейробиологларнинг тадқиқотлари натижалари Brain Imagining and Behaviour журналида чоп этилди, деб хабар беради «Газета.ru».

Ягона фарзандлар ва ака-сингиллари бўлганларнинг мияларини сканлаш натижаларини таққослаб чиққан олимлар уларда кулранг модда ҳажмида фарқ мавжудлигини аниқлади. Бу келажакда қандай акс этишини аниқлаш учун улар 303 талабани тадқиқотга жалб этди. Талабаларнинг ярми оилада ягона фарзанд бўлса, ярмининг акалари ва укалари бор эди. Уларнинг бари интеллект тестини топширди. Шунингдек, тажриба иштирокчиларининг миялари МРТ қилинди. Икки гуруҳнинг интеллектида фарқ сезилмаган бўлса ҳам, ягона фарзандларнинг фикрлаши мослашувчан бўлиб чиқди.

МРТнинг аниқлашича, ягона фарзанд бўлган одамларда чет бурма ҳажми кенгайган. Миянинг бу улуши ахборот қабул қилиш ва тил маълумотларини қайта ишлаш билан боғлиқ. Миянинг бошқа соҳалари ҳажми эса, аксинча, кичрайган.

Олимлар ҳозирча бу ҳолатнинг сабабларини аниқ айта олмайди. Тахминга кўра, оилада фарзанд бўлса, унга кўпроқ эътибор берилади, бу эса унинг ижодий қобилиятида акс этади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар