6542

Тошкент шаҳрида 2 та ёнғин содир бўлди

Жамият 17 май 12:52 251

Тошкент шаҳрида 2 та ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Хусусан, 2017 йилнинг 16 май куни соат 09:05 да Юнусобод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 95А-уйда “NEXIA-2” русумли автоуловнинг орқа юкхона қисми ҳамда ёнида турган “ГАЗ-5201” русумли автоуловни кузов қисми ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби аниқланмоқда.

Шунингдек, 2017 йилнинг 16 май куни соат 21:49 да Бектемир тумани, Бектемир кўчаси 24-уйда 4 кв.метр майдонда уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби: электр симларининг қисқа туташуви.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш