6281

Пекинда “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро форуми очилди

Жамият 14 май 16:16 321

Форум дастури икки кунга бўлинган. Биринчи кун форум очилиш маросимидан ташқари умумий пленар мажлис ҳамда олтита паралел мавзуий учрашувлар бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Форумнинг иккинчи кунида, яъни 15 май куни, икки босқичли давра суҳбати бўлиб ўтади. Давра суҳбатлари “Яньхицу” анжуманлар-марказида бўлиб ўтади. Давра суҳбатининг икки босқичи орасидаги танаффусда суратга тушиш маросими бўлиб ўтади. Форум ХХР раиси Си Цзиньпиннинг матбуот анжумани билан якунланади.

«Битта белбоғ — битта йўл» халқаро ҳамкорлик форумини Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Россия президенти Владимир Путин ҳамда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш очиши олдиндан эълон қилинган эди. «Битта белбоғ — битта йўл» форумида 29 мамлакат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Улар орасида Ўзбекистон, Аргентина, Беларусь, Чили, Чехия, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари, Камбожа, Эфиопия, Фижи, Юнонистон, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари ва Мьянма давлат котиби бор.

Изоҳ билдириш