6269

Москва автобусларида ишлаш учун Ўзбекистонлик ҳайдовчилар танлови бошланди

Жамият 14 май 11:56 403

Агентликнинг Facebookдаги саҳифасида хабар берилишига кўра, Ўзбекистон ва Россия орасида имзоланган шартномага кўра, “Мосгортранс” автобусларида ишлаш учун 1 минг нафар ўзбекистонлик автобус ҳайдовчилари танлаб олинади.

“Номзодлар “D” ҳайдовчилик категориясига эга бўлиши, рус тилини яхши билиши, синчков бўлиши ҳамда корхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши керак”, — дейилган хабарда.

Шартномада 3 ойлик синов муддати кўзда тутилган. Ҳайдовчилар маоши 43 мингдан 60 минг рублгача белгиланган. Ҳайдовчига қўйилаётган талаблардан яна бири, унинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги иш тажрибаси 1 йилдан кўп бўлиши керак.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу вакансия билан қизиққан номзодларни агентликнинг маҳаллий бўлимларига ёки қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишни сўрайди: 8(371) 214-51-87 ва 8(371) 214-47-29.

Изоҳ билдириш