6134

Трамп НАТОнинг Брюсселдаги саммитига неча кишилик делегация билан бориши маълум бўлди

мир 12 май 14:30 306

АҚШ президенти Дональд Трампнинг 25 май куни НАТОнинг Брюсселдаги саммитига илк ташрифи икки кунлик бўлиб, унинг делегацияси таркибига мингга яқин одам киради. Бу ҳақида ҳукумат манбасига таяниб, La Derniere Neure газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».

«АҚШ президенти Бельгия пойтахтига 24 май куни кечқурун етиб келади ва The Hotel меҳмонхонасига йўл олади. Президент 25 май куни Саройда қирол ҳузурига ташриф буюради ва Шарл Мишель (бош вазир) билан учрашади. Шундан сўнг НАТО саммити доирасида икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар режалаштирилган. 25 май куни кечқурун унинг самолёти Сицилияга йўл олади (у ерда ‘еттилик’ саммити бўлиб ўтади). Америка делегацияси таркибига мингга яқин одам киради», — дея хабар беради нашр.

Европа Иттифоқи институтининг маълум қилишича, Трампнинг Европа Иттифоқи раиси Дональд Туск ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашиши белгиланган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар