5645

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига тезкор ёрдам берадиган сайт ишга туширилди

Жамият 8 май 18:37 236

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларинга тезкор ёрдам берадиган сайт ишга туширилди, деб хабар берилди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2017-йил 1 чорагидаги фаоляти якунлари бўйича эълон қилинган ахборотда айтиб ўтилган. «Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига тезкор ёрдам бериш мақсадида шу йилнинг март ойидан бошлаб consul.mfa.uz сайтида «онлайн маслаҳат» модули ишга туширилди ва ҳозирги кунга қадар 100 дан ортиқ фуқаро мурожаати қабул қилинди», — дейилган хабарда.

Сайтдаги хабарларга кўра, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари консулликларга кўпинча «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномани қай тарзда олиш мумкин?», «Ўзбекистондан ҳужжатни сўраб олиш тартиби қандай?», «Хориж давлат фуқаролигини қабул қилгандан кейин Ўзбекистон фуқаролари қандай ҳаракатларни амалга оширишлари зарур» ва бошқа ўзлари учун долзарб саволлар билан мурожаат қилишган.

Изоҳ билдириш