5074

Ўзбекистон бош штаби: «Толибон» сафида 2 мингга яқин ўрта осиёликлар бор

Тур 27 апрель 12:37 451

Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати сафида 2 мингдан ортиқ ўрта осиёликлар бор, деди Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Бош штаб бошлиғи Шавкат Норматов Москва хавфсизлик анжуманида.

Ўзбекистон ҳарбийлари фикрига кўра, Афғонистонда тинчликка хавф солаётган асосий куч бу «Толибон», деб хабар қилмоқда «Sputnik» нашри.

Ундан ташқари, Шавкат Норматов Ўзбекистон Москванинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш музокараларини иштирокчилари сафини кенгайтириш борасидаги таклифини қўллаб қувватлашини хабар қилди.

«Ўзбекистон Россиянинг Афғонистондаги тинчлик музокаралари иштирокчилари сонини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу Афғонистон можаросини ҳал қилишда ижобий рол ўйнаши мумкин», — деди Норматов.

Норматов айтишига қараганда «Бундай услуб ҳудудда давлатлараро ҳамкорликнинг янги модели ташкил қилинишни билдиради. Унда Ўрта Осиё ва яна бир неча мамлакатлар стратегик манфаатларининг ўхшашлиги ёки бир-бирига яқинлигини белгиланган».

Шунингдек, Норматов Афғонистон можаросини ҳал қилишда дунёнинг етакчи мамлакатларини жалб қилиш кераклигини ва ушбу жараёнда БМТга марказий ўрнини сақлаб қолиш кераклигини таъкидлади.

Изоҳ билдириш