51245

Самарқандда 136 та хўжалик юритувчи субъектда камчиликлар аниқланди

Жамият | Тур 28 февраль 12:33 143

 

 

Оқдарё туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан тумандаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида паспортлаштириш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Zarnews хабар қилди.

“Оқдарё савдо комплекси” ва “Оқдарё деҳқон бозор” МЧЖлар ҳудудидаги 136 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ўрганилганда, бир қатор камчиликлар аниқланди.

Жумладан, 14 та ҳужжатсиз фаолият юритиш, 80 та назорат касса машинаси ҳамда тўлов терминали ўрнатмаганлиги, 26 та фаолият гувоҳномаси мос келмаслиги, 85 та ижара шартномаси тузилмаганлиги ва 47 та норасмий ёлланма ишчилар ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан расмий огоҳлантириш хатлари берилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, паспортлаштириш жараёнида тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди, камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади.

 

Изоҳ билдириш