3949

Венесуэлада милиция ходимлари сони беш баробарга оширилади

мир 18 апрель 10:04 319

Венесуэла президенти Николас Мадуро душанба куни миллий милиция ходимлари сони бирданига беш бараварга кўпайтирилиши ҳақида маълум қилди. Бу мамлакатда кузатилаётган оммавий норозиликлар вақтида юз беради.

Венесуэлада норозилик намойишлари 4 апрелдан бошлаб кузатилмоқда, улар мухолиф миллий ассамблея ҳокимиятини жиддий равишда чеклаган Олий суд қароридан сўнг бошланди. Қарор кейинчалик бекор қилинди, бироқ мухолифат вакиллари суд аъзолари истеъфога чиқишини талаб қилиб, намойишларга чиқишди.

«Мен мудофаа вазирига ушбу йил давомида милиция сонини 500 минг кишига кўпайтириш бўйича режани тасдиқлаб бердим. Ҳар бир милиционерга тегишли равишда милтиқ берилиши лозим», — дея маълум қилди Мадуро милиция ташкил топганига бағишлаб ташкил этилган митинг давомида.

Айни дамда Венесуэла миллий милициясида 100 минг киши бор. У 2007 йилда Ҳуго Чавес фармони билан миллий қуролли кучларга суверенитет ва мустақилликни ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўнгги маълумотларига кўра эса, Венесуэлада норозилик намойишлари вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувлар давомида олти киши ҳалок бўлди, умумий ҳисобда 470 киши қўлга олинди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар