3908

Шимолий Корея ракета синовларини давом эттиришга ваъда берди

мир 18 апрель 8:12 305

Шимолий Корея халқаро ҳамжамият томондан қораланаётгани ва АҚШ билан ҳарбий кескинликнинг авж олишига қарамасдан, ракеталар синовини давом эттиради. Бу ҳақида Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Хан Сонг Рёль BBC News га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз ракета синовларини ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳар йиллик асосда ўтказамиз», деб айтди дипломат. У, шунингдек, агар АҚШ Пхеньянга қарши «ҳарбий воситаларни қўллашгача борадиган даражада ақлсиз» бўлса, катта кўламли уруш бошланишидан огоҳлантирди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар