33599

50 долларлик «iPhone 5S»га узундан-узун навбат (фото)

Дунё 6 март 13:44 391

Жорий йилнинг март ойи  бошида Малайзиянинг Switch бренди остида ишлайдиган Apple реселлери витринадаги нусхалар чегирма билан сотилишини эълон қилди, деб хабар қилди TJournal. Улар орасида ўнта iPhone 5S – 50 доллардан, сўнгги iPad Air 2 – 77 доллардан ва MacBook Air 2011 – 128 доллардан сотилмоқда.

Тунда келиб навбат эгаллашга тақиқ қўйилган бўлишига қарамай, харидорлар дўкон очилишидан 19 соат аввалроқ тўплана бошлади. Иш куни бошланишига қадар 11 мингдан зиёд одам йиғилди, навбат дўкон эшигидан бошланиб, савдо марказига кириш жойигача чўзилган ҳамда бинони кўча бўйлаб бир неча марта ўраб олган эди.

Изоҳ билдириш