2333

Ўзбекистон ва Россия 3,5 миллиард долларлик келишув ва шартномаларни имзолади

Ўзбекистон ҳамда Россиянинг компаниялари ва банклари 3,5 миллиард долларлик келишув ва шартномаларни имзолади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.

«Учинчи апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида Москвадаги элчихонада Ўзбекистон делегацияси билан ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди», — дейилган хабарда.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Очилбой Раматов бошчилигидаги расмий делегация қатнашчилари савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида иккитомонлама идоралараро ҳужжатлар имзолаш тантанали маросимининг алоҳида қисмида иштирок этган. Россия томонидан Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин вакил бўлган.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошиқ бўлган 16та ҳужжатни имзолашган.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий банки «Газпромбанк» билан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳақида битим тузди, «Газпромбанк» ва «Асака» банки Тошкентда металлургия заводини қуриш ҳақида битим имзолади.

Изоҳ билдириш