21341

Тошкентда Жанубий Кореа фуқоросини тунаб кетишди

Жамият 20 октябрь 20:45 635

Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:40ларда, Ҳ.З.Н. босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳудудида талончилик қилди.

У Жанубий Корея фуқароси Мин Чунг Ёнга ҳужум қилиб, зўрлик билан икки дона Samsung русумли уяли телефони, фуқаролик паспорти ҳамда 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 1-қисми (босқинчилик, яъни ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда, дейилади Тошкент ШИИББ хабарида.

Изоҳ билдириш