12152

Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралар акс этган материаллар қабул қилинмоқда

Жамият 6 июль 16:36 557

Ўзбекистон ва хориж фуқароларидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ хотиралар акс этган материаллар қабул қилиш давом этмоқда, деб хабар беради «Жаҳон» АА.

«Буюк давлат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў қозонган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентини яқиндан билган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқароларидан Ислом Каримовнинг ҳаёти ҳамда фаолияти билан боғлиқ хотиралари акс этган ёзма, фото ва видеоматериалларни қабул қилиш давом этмоқда», дейилади хабарда.

Материаллар 100163, Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 1/1-уйга юборилиши билдирилган.

Маълумот учун (0-371) 239-52-27 телефон рақамига ёки [email protected], [email protected] электрон почта манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Изоҳ билдириш