1209

Чиябўрилар хонадонларга ҳужум қилмоқда

Тур 21 март 15:15 364

Фарғонанинг Қувасой шаҳрида шаҳарга кираверишдаги маҳаллаларнинг бирида чиябўри 18 бош қўйни бўғизлаб кетди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига воқеа гувоҳларининг бири.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, чиябўрилар ҳужумни тунда амалга оширгани боис, уй эгалари рўй бераётган ҳодисадан бехабар қолишган.

Манбанинг сўзларига кўра, эртаси куни жабрдийдага қўшни бўлган яна бир хонадонга ҳужум уюштирилган ва бу сафар 4та қўй чиябўрилар ўлжасига айланган. «Яқин орада бу каби ҳодисаларга гувоҳ бўлмаган эдик. Чиябўрилар бизнинг маҳалламизга яқин йўламас эди. Ҳозирги ҳолат барчани ҳайратга ва ҳавотирга солмоқда», — деб айтди маҳалла яшовчиларидан бири.

Изоҳ билдириш