11718

Бўлажак ҳокимлар янги очиладиган институтда ўқитилади

Жамият 3 июль 13:46 571

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнда бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлади. Президент Давлат бошқарув академияси фаолиятини танқид қилган. академияси қошида ёш раҳбар кадрлар институти очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ қурултойи вақтида маълум қилган. Академия қошида очиладиган институтда кундузги ва сиртқи таълим шакли бўлади.

«Институтни битирганларни дарҳол ҳоким қиламиз», деган президент.

Шунингдек, Қўқонда Тошкент санъат институти филиали очилади.

Қурултойда бундан буён вилоят ҳокимлари ва ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари «Камолот» ЁИҲ ўрнида янги ташкил этилган Ёшлар иттифоқи тавсияси билан тайинланиши маълум қилинди.

Изоҳ билдириш