11450

Иегова шоҳидлари» делегецияси Тошкентда бўлди

Жамият 29 июнь 16:53 577

28 июнь куни қўмитада «Иегова гувоҳлари» диний ташкилоти делегацияси — АҚШ даги бошқарув Кенгаши вакили К.Флодин ва Европа бирлашмаси вакили Л.Трапанезелар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот-хизмати.

Учрашувни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев олиб борди. Учрашувда, шунингдек, қўмита консультанти Б.Қодиров ва Чирчиқ шаҳридаги “Иегова гувоҳлари” диний ташкилоти вакили Н.Королевлар иштирок этдилар.
Ўзаро танишувдан сўнг делегация аъзолари Ўзбекистондаги диний вазият ва қўмита фаолияти билан таништирилди. Жумладан, юртимизда диний эркинликларнинг миллий қонунчилигимиз, хусусан, Конституциямизнинг тегишли моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни билан мустаҳкамлангани алоҳида тилга олинди.
Учрашув давомида К.Флодин ташкил этилган учрашув ва берилган маълумотлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, ўз ташрифининг асосий сабаби – ташкилот фаолиятига оид масалалар муҳокамаси эканини айтиб ўтди.

Ўтказилган суҳбат ниҳоясида делегация аъзолари қабулдан мамнун эканликларини изҳор этиб, томонлар келгусида ҳам бу каби мулоқотни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини билдирдилар.

Учрашув ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.

Изоҳ билдириш