11441

Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт нархи қанча?

Жамият 29 июнь 16:27 719

2017-2018 йилларда Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдорини ошириш режалаштирилмаган. Бу ҳақида Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорида айтиб ўтилган.

“2017-2018 йилларда олий ўқув юртларида (бакалавриат, магистратура) ўқиш учун тўлов-контракт миқдори 2016-2017 йиллардагидек бўлади”,- дея қайд этилган қарорда.

Шундай қилиб, контракт миқдори қуйидагича бўлади:

Гуманитар йўналишлар:

1) Педагогика, касб-ҳунар таълими: бакалавриат — 6 650 000 сўм

2) Санъат: бакалавриат — 7 900 000 сўм

3) Гуманитар фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм

3.1)Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима ва амалиёт назарияси, ўзбек-инглиз таржимаси назарияси ва амалиёти: бакалавриат — 7 250 000 сўм

3.2)Жаҳон сиёсати: бакалавриат — 9 850 000 сўм

4) Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм

Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:

1) Ижтимоий фанлар ва психология: бакалавриат — 6 650 000 сўм

2) Журналистика ва ахборот: бакалавриат — 7 250 000 сўм

3) Иқтисодиёт: бакалавриат — 8 800 000 сўм
3.1) Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: бакалавриат — 9 850 000 сўм

4) Ҳуқуқ: бакалавриат — 9 850 000 сўм

Ишлаб чиқариш ва техника соҳаси

1) Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологияси: бакалавриат — 6 650 000 сўм

2) Компьютер ва информатика технологияси, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари: бакалавриат — 7 250 000 сўм

2.1)АКТ соҳасидаги иқтисодиёт ва менежмент: — 8 800 000 сўм

3) Архитектура ва қурилиш: — 7 250 000 сўм

Қишлоқ ва сув хўжалиги

1) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги бошқаруви, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

1) Соғлиқни сақлаш: бакалавриат — 8 800 000 сўм

2) Ижтимоий таъминот: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Хизмат кўрсатиш соҳаси

1) Хизмат кўрсатиш соҳаси: бакалавриат — 7 250 000 сўм

2) Спорт фаолияти: бакалавриат— 6 650 000 сўм

3) Транспорт: бакалавриат — 7 250 000 сўм

4) Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, бу йил етарли миқдорда балл йиғмаган талабалар қимматлашган контракт пулини тўлаб ўқишади.

Изоҳ билдириш