11305

ТАТУ ўқитувчиси “Фан ва техникада хизмат кўрсатган арбоб” халқаро унвони билан тақдирланди

Жамият 28 июнь 13:28 377

Россия Федерациясининг табиий ва аниқ фанлар академиясининг Халқаро олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар Ассоциацияси ҳар йили фан ва техника ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ташкил қилиб, фаолияти энг яхши, деб топилган олимларни эътироф қилади.

Танловда ҳар йили Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбойжон, Болгария, Белоруссия, Қозоғистон, Қиргъизистон, Тожикистон каби давлатлардан 300 дан ортиқ ёш олимлар ўз ишланмалари билан иштирок этган эдилар.

Жорий йилда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Аудиовизуал технологиялар кафедраси ўқитувчиси Бекназарова Саида Сафибуллаевна “Фан ва техникада хизмат кўрсатган арбоб” халқаро унвони билан тақдирланди.

 
Maнба: mitc.uz

Изоҳ билдириш