11066

Президент қарори билан еттита лавозим тайинловлари амалга оширилди

Давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23-24 июндаги бир нечта  қарорларига мувофиқ, еттита муҳим лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Қуйида сизни амалга оширилган лавозим тайинловлари билан таништирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3084-сон қарорига мувофиқ Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахужаевич Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июндаги ПҚ-3089-сон қарорига мувофиқ Кудратов Лазиз Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3088-сон қарорига мувофиқ Хайдаров Ахадбек Яхебекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3087-сон қарорига мувофиқ Джамалов Гофир Орибжанович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3083-сон қарорига мувофиқ Назиров Назиржон Тахирджанович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3086-сон қарорига мувофиқ Курбонов Голибжон Каримович Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3085-сон қарорига мувофиқ Хамзаев Абдушукур Худойкулович Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори лавозимига тайинланди.

Изоҳ билдириш