10504

«Қозоғистон» кинотеатри олдидаги пиёдалар йўлаги ёпиб қўйилди, одамлар эса тўсиқни ошиб ўтмоқда (Фото ва видео)

Жамият 20 июнь 15:25 488

Тошкентдаги “Қозоғистон” кинотеатри ва Юнусобод тумани ҳокимияти оралиғида жойлашган Амир Темур шоҳ кўчасидаги пиёдалар йўлаги ёпиб қўйилди.

Ҳозирда ўтиш жойида қаторасига металл тўсиқлар ўрнатилган.

Аsr.uz манбасининг хабар беришича, ўтиш йўлаги ёпиб қўйилганига қарамай, пиёдалар металл тўсиқни ошиб ўтишмоқда. Улар орасида оналар, ёш болалар, ўқувчилар ҳам бор.

Ушбу ёпиқ йўлак ёнида, яъни “Минор” метроси яқинидаги чорраҳада 3 дақиқада етиб борса бўладиган бошқа пиёдалар йўлаги мавжуд.

Аввалроқ  “Қозоғистон” кинотеатри олдидаги мазкур  ўтиш йўлаги бир неча марта пиёдалар иштирокидаги ЙТҲларга сабаб бўлган эди. Кўпчилик аҳоли ва ҳайдовчилар ушбу йўлакни пухта ўйланмаган ва хавфли деб келишган, чунки бу ерда светофор йўқ, фақатгина огоҳлантирувчи белгилар ҳамда ҳайдовчилар йўловчиларни ўтказиб юборишар эди.


Изоҳ билдириш