10130

​Президент тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклашни таклиф қилди

Жамият 16 июнь 14:16 453

Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўргани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ташриф чоғида Президент мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади, деди давлатимиз раҳбари. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг услуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур.

Изоҳ билдириш