10027

Ҳонгконгда автотураргоҳ жойи рекорд даражадаиги нархга сотилди

мир 16 июнь 8:29 338

Ҳонгконгнинг Сатхинь округидаги турар жой биносида жойлашган ҳамда майдони 17 квадрат метр бўлган автотураргоҳ ерини 664 минг долларга сотиб юборишди. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, бу Ҳонгконг учун рекорд сумма бўлиб, Хитойнинг махсус маъмурий минтақасидаги кўплаб турар жойлар нархидан ҳам қимматдир.

Аввалги рекорд 2016 йилнинг октябрида ўрнатилганди, ўшанда автотураргоҳ жойи 620 минг долларга баҳоланган.

Янги рекордчининг исми номаълум, бироқ, хабарларга кўра, у 2014 йилдан бери умумий ҳисобда 88 миллион ҳонгконг долларини иккита уй ва яна учта автотураргоҳ жойи учун сарфлаган.

Ҳонгконг етти йилдан бери дунёдаги энг қиммат кўчмас мулк бозори сифатида етакчилик қилиб келади.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар