12909

Samsung Galaxy Note 8 нархи ва қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

Технология 14 июль 10:23 739

Ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатувчи Эван Блэсс янги Samsung Galaxy Note 8 смартфони ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.
Қурилма диагонали 6,3 дюймли AMOLED дисплейига ва 6 ГБ тезкор хотирага эга бўлади.

Galaxy S8+ смартфонидан Note 8 нинг асосий фарқи 2 тали камера ва S Pen ручкасидир. 2 та камера горизонталига жойлашган бўлиб, 12 мегапикселли суратга олиш имконига эга. Аккумулятор сиғими соатига 3300 мАни ташкил этади.

Янги телефон рекламаси сентябрнинг иккинчи ярмидан экранларга чиқади. Samsung Galaxy Note 8 сентябрнинг сўнгида Европада 999 евродан сотувга қўйилади.

Изоҳ билдириш