55122

Абдурасул Ваҳобов лавозимидан озод этилгани ростми?

Долзарб | Ўзбекистон 27 сентябрь 21:41 621

Аввалроқ, бир қанча ОАВ Олмазор тумани ҳокими ўринбосари ишдан кетгани ҳақидаги хабарни яшин тезлигида яқинда ишга тушган Togri.uz сайтига асосланиб тарқатган эди.

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ўз хоҳишига кўра ишдан кетгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ваҳобовнинг ишдан олингани тўғрисидаги маълумотни рад этди ва бу ҳақда тарқалган хабарларни миш-миш деб атади. Сўнг эса ушбу хабар зудлик билан шахар ҳокимлигининг расмий телеграм каналидан ўчириб ташланди. 

Фото: Скрин

Бош прокуратурадаги манба томонидан Kun.uz’га маълум қилинишича, Тошкент шаҳар прокурори томонидан ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилган, тақдимнома кўриб чиқилиши натижасига кўра Ваҳобов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Қўшимча қилинишича, бошқа ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўшимча текшириш ҳаракатлари давом этмоқда. Яъни, Бош прокуратура шаҳар прокуратурасининг жиноий иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат кўпчиликни бефарқ қолдирмаганди. Ҳокимнинг бу қилмишини Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўрганаётган эди.

Депутат Расул Кушербоев журналистларга қўпол муносабатда бўлгани учун лавозимини тарк этиши кераклигини айтганди.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 

Изоҳ билдириш