30799

Яшнабод туманида 7 та автомашина бутунлай ёниб кетди

Тур 1 февраль 20:16 1 619

31 январь куни соат 18:22 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Асалобод 1-даҳа 1-уйда жойлашган «Эксилон Инвест» МЧЖга қарашли автотураргоҳда ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг 100 кв.м майдонида жойлашган том қисми ва шу ерда бўлган турли русумдаги жами 7 та автомашиналар, ёниб зарар кўрган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш