29850

Наманган вилояти ҳокимлиги Ақтўбе фожиаси қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатади

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 19 январь 17:19 1 456

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган дастлабки рўйхатга кўра, 2018 йил 18 январ куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг 28 нафари ва жабрланганларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан бўлиб, жумладан, уларнинг 22 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой туманларидан сафарга чиққан фуқаролар эканлиги маълум бўлди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш ҳамда халқ таълими бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи комиссияси тузилди.

Вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила-аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ФВВ томонидан Қозоғистондаги фожиада ҳалок бўлганларнинг бирламчи рўйхати эълон қилинган эди.

Изоҳ билдириш