27768

ТИВ: Санкт-Петербург шаҳридаги портлашда Ўзбекистон фуқароси жабрланган

Тур 28 декабрь 14:30 627

2017-йилнинг 28-декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Перекресток” савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 10 киши жабрланган. Ўзбекистон Республикаси ТИВ берган маълумотларга кўра, улар орасида 1957-йил 10-июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов бор. У Александровский номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.

ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консул ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Изоҳ билдириш