25263

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони

Долзарб янгилик | Ўзбекистон 29 ноябрь 22:58 2 777

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Янги вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилар хисобланади:

а) давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий этиш соҳасида:

б) иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида:

в) қишлоқ хўжалигига инновацияларни жорий этиш соҳасида:

г) ижтимоий ривожланишга инновацияларни жорий этиш соҳасида:

д) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш соҳасида:

е) илғор технологиялар жорий этилишини ташаббус қилиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш соҳасида:

Вазирлик:

Вазирликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт этиб белиланди.

2018 йил 1 январдан бошлаб, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекцияси тугатилади ва тугатилаётган идора ва муассасаларнинг бўшаётган штат бирликлари Вазирликка ўтказилади.

Изоҳ билдириш