34201

Ўзбекистон Афғонистонга экспорт ҳажмини уч миллиард долларга етказмоқчи

Тур 24 март 22:10 209

Ўзбекистон Афғонистонга экспорт ҳажмини уч миллиард долларга етказа олади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда бугун Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, қўшни республикага бошқа мамлакатлардан импорт ҳами 6,5 миллиард долларни ташкил этади. Ўз навбатида Ўзбекистон истиқболда Афғонистон бозорига ушбу ҳажмнинг деярли ярмини киритиш имкониятига эга.

Экспертларнинг фикрига кўра, Афғонистон 36 миллион кишилик бозор бўлиб, Ўзбекистон бу бозорда бемалол ўз ўрнига эга бўла олади. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажмини 1,5 миллиард долларгача етказиб олиш бўйича келишувга эришди.

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 617 миллион долларга етди ва 2016 йилдагига нисбатан 18,7%га ошди.

Афғонистон президентининг ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюриши икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди. Ташриф якунларига кўра сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 20та ҳужжат имзоланди.

Изоҳ билдириш