31547

Президент Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари билан мулоқот қилди

Фото: Prezident.uz

Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида пойтахтнинг бир неча туманларида бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманида бўлиб, бу ердаги қурилиш ишлари билан танишди. Сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган “Наврўз” маданият ва истироҳат боғи лойиҳалари билан танишди. Ташриф давомида Президент Олмазор туманида бўлиб, Қичқириқ канали бўйида қуриладиган истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.

Президент Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари билан мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳолини уй-жой ва иш билан таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақида мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбарининг пойтахтимиз туманларига тафрифи давом этмоқда.

Изоҳ билдириш