7497

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига йўл олмоқда

Куни кеча Хитой, Туркманистон ва Саудия Арабистонида расмий ташриф билан турли тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни Андижон вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш мақсадида водийга йўл олиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида REDNews​’га вилоят ҳокимлигида фаолият олиб борувчи мансабдор шахс хабар берган.

Президент ташриф доирасида Андижон вилоятида ташкил этилган фермер хўжалиги, енгил-саноат корхоналари, хусусан Хўжаобод туманидаги «САМО» бренди остидаги Нил-Грант МЧЖга ҳам ташриф буюриши мумкин.

Шунингдек, мамлакат раҳбари ташрифида Андижон шаҳридаги йирик гипермаркет қурилиш лойиҳаси, вилоят бокс мактаби ва қиличбозлик иншоотлари режаси таништирилиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш