34554

«Mangu» пискеллари биткоинми(?) ёхуд беш йилда АҚШдан ўтиб кетамиз…

Долзарб | Иқтисод 28 март 15:50 160

Замонамиз шиддат билан ўзгаришда. Барча соҳалардаги тараққиёт бугунги кунда валюта-пул муносабатларига ҳам биринчилардан таъсир этиб, нақд кўринишдаги купюралар ўрнинини электрон пул бирликлари тобора эгаллаб бормоқда.

Бугун мамлакатимизда барча соҳалар каби валюта тизими ҳам янги босқичда такомиллашмоқда. Айниқса, Ҳукумат қарори билан 2017 йилнинг 5-сентябр санасидаги эркин конвертация тизимининг йўлга қўйилиши мамлакатимиз иқтисодиётида тарихий воқейлик бўлди, дейиш мумкин. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолагани ва бу Қарорга кўра, 2018 йил 1-июлдан тижорат банклари: дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиши, банк ҳудудига тўсқинликсиз кириш, банк ходимларидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш каби бир қанча тарихий ва ноёб имкониятлар берилмоқда.

Сўнгги вақтларда биткоин, виртуал пул, криптовалюталар ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда. Айниқса, уларларнинг қиймати жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир неча марта ўсгани одамлар орасида криптовалюталар бозорига нисбатан қизиқиш уйғотаётгани бизни фикрлашга ундади.
Лойиҳамиз асосида яратилган «Mangu» молиявий платформаси дунё криптовалюта тизимига айнан Ўзбекистон шароитида жавоб бўла оладиган инновцион тизимдир.

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад: Республика ҳудудида контактсиз электрон тўловлар тизимини ривожлантириш ва (crypto-сирли, яширин.анг) криптовалюталардан бутунлай фарқли хавфсиз, улар билан баҳслаша оладиган, кафолатланган янгича (crystal- шаффоф анг) криставалюта тизимини маҳаллий шароитда синовдан ўтказиш ҳамда янгича реклама услуби орқали инновацион реклама платформасини ҳам шакллантиришдан иборат. Яъни иккинчи жиҳатига кўра бу инновацион ғоя Ўзбекистондаги интернет реклама бозорини янги босқичга кўтаришга ҳам хизмат қилади.

«Mangu» электрон валюта тизими соат интервалида ҳар куни 1440 дона пиксел ишлаб чиқаради. Бир пикселнинг номинал қиймати бугунда 1000 сўм этиб белгиланган. Ҳар ойнинг 30 санасида сотилмай қолган пикселлар система томонидан нолга тенглаштирилади.

Муомалага чиқарилаётган пикселлар таклифидан харид талаби ошиб кетганида дастур анализига кўра курс автоматик тарзда ўзгариб, ишлаб чиқариш жараёни вақтинча тўхтатилади ва «Сотув кунлари» эълон қилинади.

Бунда «Mangu» ўз инвесторларига курс ўзгариши ва «Сотув кунлари» бошлангани хабарини беради. Пиксел талабидаги харидорларга эса инвесторлардан янги нархда сотиб олинган пикселлар «PayMe» ёки «Visa» тизимлари орқали воситачилик ҳаққисиз ўтказилади.

Жараёнда инвесторлар ўзлари эгалик қилаётган пикселларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини сотишлари мумкин.

72 соат бўлиб ўтадиган «Сотув кунлари» ниҳоясига етгач, система пикселлар ишлаб чиқаришни давом эттиради.

Платформанинг қўшимча имконияти эгаллаб турилган жой ўз инвесторларига PR ва реклама вазифасида хизмат қилади.

«Mangu» – дивидент ваъда қилинмаган, курс ўзгариши ҳисобига фойда келтирувчи электрон биржа облигацияси, қонуний тартибда, шахси аниқ субектга сотилаётган реклама учун жой, умумий сони чеклангани сабаб тобора нархи ошиб бориши кутилаётган синмайдиган акция, тасодифий танлов орқали харидорларини пул маблағлари билан тақдирлаб борувчи инновацион ташкилот заёми демакдир.

«Mangu» – талабга кўра нархи кўтарилиб борувчи электрон валюта тизимига асосланган ва уч жиҳатига кўра бошқа киптавалюталар билан баҳслаша олади.

Биринчидан – аниқ. «Mangu» – мураккаб алгоритмлар асосида ишловчи криптовалюталар авлодини такрорламайди. Ҳар қандай инсон тушуниши осон бўлган шаклда, яхлит платформада ишлаб чиқилган. Саноғи аниқ – «M» тангаси ичида 1017125 дона ўзгармас пиксел жойлашган. Амалда пикселлар таклифи чеклангани сабабли талаб тобора ортиб бориши кутилади.
Иккинчидан – шаффоф. Ушбу тизимдаги нарх кўтарилишини харидорларнинг талаби ортиб бориши белгилайди. Бир марталик тўловдан сўнг, уларнинг пуллари ўзларининг орасида айланади. Пикселларга эгалик қилаётганлар билан шартнома тузилиши ва харидорлар ўзини танитиши шартлигиги биткоинлардан фарқли ноқонуний пул алмашинувларига йўл бермайди. «Mangu» электрон биржасидаги барча пикселлар сотиб юборилгач, биржа “Автопилот” режимида фақат ўзаро олди-сотди муносабатларининг ўзидагина такомиллашади.
Учинчидан – оргинал. «Mangu»даги пикселлар ҳатто реклама бозорида ҳам катта шав-шувга сабаб бўлиши кутилаётган платформага ҳам айланиши мумкин. Чунки харидорлар ўзлари эгаллаб турган пикселларга

«Реклама тўғрисида»ги қонунларга зид бўлмаган истаган баннерларини ўрнатишлари мумкин бўлади. Чинаккам янгилик сифатида кириб келган платформа эса интернет кузатувчиларининг диққат марказидан тушмаслиги аниқ.

Mangu.uz молиявий сайти бугунги иқтисодий глобаллашув замонамизда интернетдаги криптовалюталар бўхронига иммунитет бўлиб хизмат қилиши учун ишлаб чиқилган виртуал ғоядир. Келгусида блокчейнлар ривожлантирилиб, биткоинлар юртимизга кириб келадими йўқми, «Mangu» молиявий сайти жамиятимизнинг виртуал дунёсида ўз сўзини айта оладиган севимли тизимга айланиши шубҳасиз. Бу ғоя ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти, молия, пул сиёсати, маркетинг ва реклама бозорини жаҳон андозалари асосида янги кўриниш олишига ҳам муносиб хисса қўша олади!

Интернет матераиллари асосида: Азамат ХОДЖАКОВ, блоггер.

Изоҳ билдириш