29633

Ўзбекистон ТИВ ва ФВВ Қозоғистондаги фожиа бўйича расмий маълумот берди

Долзарб | Дунё 18 январь 14:10 1 829

Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан расмий маълумот берилди.

ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, автобусда 55 нафар йўловчи, 2 нафар ҳайдовчи бўлган (ҳозирги маълумотларга кўра, улар Ўзбекистон фуқаролари). Шундан 5 нафари жароҳат олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, 55 нафар йўловчи Ўзбекистон, 2 нафари эса Қозоғистон фуқаролари бўлиши мумкин. Ҳозирда фуқароликка аниқлик киритилмоқда.

Зудлик билан Иргиз туманидаги ҳалокат жойига Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари юборилди, дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳ билдириш