42199

Отасини ўлдирган «Оқпадар» кўлга олинди

Тур 18 июнь 12:51 555
Фото: Shutterstock

16 июнь куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида яшовчи Ш.Қ. шу туманда жойлашган “Ойбекина-бекина” МЧЖга қарашли АЁҚШ олдида ўзаро жанжал оқибатида Зафаробод туманида яшаган отаси А.Н.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, қочиб кетган. Натижада А.Н. воқеа жойида дунёдан кўз юмган. Кўрилган чоралар натижасида Ш.Қ. ушланган.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳ билдириш