50420

Жаҳонгир Позилжоновнинг «селфи»си бўйича суриштирув бошланди

Ўзбекистон 28 декабрь 15:13 4 111

27 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассаси томонидан миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва 2018 йил якунлари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир ниҳоясида «Ўзбекконцерт» директори Kun.uz мухбирига Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги #SelfiMeningPrezidentim қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошлангани, бунинг натижаси албатта ОАВда эълон қилиниши ҳақида айтиб ўтди.

«Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг президент мадҳ қилинган қўшиғи декабрь ойининг иккинчи ярмидан ZO’R TV телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Бундан аввалроқ ушбу қўшиқ «Ўзбекконцерт» бадиий кенгашидан расмий рухсат олмагани маълум қилинганди.

Изоҳ билдириш