31775

UzCard интернет орқали «sms -хабарнома» хизматини улаш хавфли эканлигини билдирди

Ўзбекистон 13 февраль 15:38 1 420

Uzcard пластик картага интернет орқали «sms —хабарнома» хизматини улаш хавфли эканлигини билдирди.

Тўлов тизими матбуот хизмати хабарида айтилишича, «sms —хабарнома» хизматига инфокиоск ёки банкомат орқали уланиш ҳар томонлама хавфсиз деб эътироф қилинган.

«Инфокиоск орқали ушбу хизматни улаш вақтида аппарат картангизни қабул қилаётганда пластик картангиз қўлингизда эканлиги тасдиқланади. Банкда ҳам ушбу хавсизлик тизими жорий қилинган бўлиб, банк ходими карта эгаси иштирокида хавфсиз равишда картангизни ушбу хизматга улаб қўяди», дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг билдиришича, «sms-хабарнома» хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялар, жумладан, амалга оширилган тўловлар борасидаги маълумотга тезкорликда эга бўлиш имконини яратади.

Изоҳ билдириш