50479

Ўзбекистонда янги иккита вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистон 4 январь 10:03 1 864

2019 йилда энергетика, жумладан, нефть ва газ соҳасини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, транспорт, жумладан, ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органи ҳам тузилади.

Транспорт соҳасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдан давлат-ҳокимият вазифаларини транспорт соҳасидаги янги давлат бошқарув органига берилади.

Бу ўзгаришлар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, Президентнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида келтирилган ғоя ва таклифлар ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Изоҳ билдириш