Ўзбекистонда 14 сентябрь куни соат 02:31да ер силкиниши қайд этилди. Унинг маркази Афғонистон ҳудудида жойлашган.
«Зилзила Афғонистонда, Тошкентдан 463 километр жанубда содир бўлди. Эпимарказдаги магнитудаси 5,1 ни ташкил этди», — дея маълум қилди ФВВ сейсмопрогноз мониторинги маркази.
Ер силкиниши кучи Фарғона, Гулистон ва Термизда 2 баллга тенг бўлди.